Google Maps тоза ҳаво топишга ёрдам беради

Google Maps тоза ҳаво топишга ёрдам беради

Энди сиз кейинги пиёда ёки велосипеддаги сайрингизни тоза ҳаво бор жойларда ўтказишингиз мумкин, чунки энди iOS ва Android учун Google Maps иловаси ҳаво сифатини кўрсатадиган янги функсияга эга бўлди ва бунда ҳаво сифати индекси ҳукумат томонидан турли хил агентликдалардан йиғилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри харитада кўрсатилади.

Янги функция билан эндиликда харитада ҳаво кўрсаткичи индекси тугмалари пайдо бўлади ва унга босилганида, ўша жойдаги ҳаво сифати ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш мумкин бўлади.

"Сиз ҳаво сифати индексини (AQI), ҳаво қанчалик соғлом (ёки носоғлом) эканлигини кўрсатувчи кўрсаткич, шунингдек, очиқ ҳавода машғулотларга оид кўрсатмалар, маълумотлар охирги марта қачон янгиланганлиги ва батафсил маълумот олиш учун ҳаволаларни кўрасиз." дейди Google.

Афсуски, янгиланиш ҳозирча АҚШ учун чиқарилган.

ЎҚИНГ: iOS 16 тизимнинг яна бир янги функцияси маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!