Google Maps'га зўр функция қўшилди. Қизиғи, фақат iPhone'ларга!

Google Maps'га зўр функция қўшилди. Қизиғи, фақат iPhone'ларга!

Яқинда Google Maps'нинг мобил версияларига Street View янги функция қўшилганди. Ушбу функция смартфонлар орасида ҳозирда фақат Android мобилларда мавжуд бўлиб, iPhone'га ҳали тақдим қилинмаган. Бунга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади.

Бир неча кун илгари Google Maps иловасининг функциялари сони яна биттага кўпайди. Бироқ бу гал Google ҳаммани ҳайрон қолдирган ҳолда ушбу функцияни ўзининг Android платформасига эмас, балки фақат iPhone'ларга тақдим қилди.

Илк хабарлари Reddit'да тарқалган бу оддий функция Maps ойнасига қўшилган. Энди iPhone'дан Google Maps иловаси очиб кўрсангиз, сиз турган ҳудуддаги об-ҳаво маълумоти кўрсатиб борилади.

Юқоридаги расмга қарасангиз, об-ҳаво маълумоти гўё Харита тури тугмаси рўпарасига қўшиб қўйилган доимий тугмага ўхшаб кўринади, бироқ унинг устига боссангиз, у тугма эмаслигини биласиз; ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Ушбу функция фақатгина ҳаво ҳарорати ҳамда об-ҳавонинг қандай бўлишини кўрсатувчи иконкадан иборат; об-ҳаво маълумотлари қайси манбадан олинганлиги ҳам кўрсатилмайди.

Буни жуда ҳам фойдали функция, дейиш мумкин. Агар сизнинг iPhone'ингизга ҳали ушбу функция қўшилмаган бўлса, Google сиз жойлашган мамлакат учун Google Maps'нинг янги версиясини ҳозирча тақдим қилмаган бўлади.

Маълумот учун, Apple Maps'да аллақачон ҳам об-ҳаво маълумотлари кўрсатиб борилади.

Google барча оператисон тизимлар учун бир хил иловалар тақдим қилишини инобатга олиб, айтиш мумкинки, яқин фурсатларда юқоридаги янгиланиш Android'га, ундан илгариги Street View эса iPhone'га қўшилади. 

ЎҚИНГ: Интернетингиз секинми? Google сиз учун Gallery Go иловасини тақдим этди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.