Google мегабайтни тежовчи иловасини дафн этди, лекин уни бошқа жойдан юклаб оламиз!

  •   DiMaX
  •  1664
  •  18.10.2019 14:03

Google мегабайтни тежовчи иловасини дафн этди, лекин уни бошқа жойдан юклаб оламиз!

Ушбу компаниянинг муваффақиятли чиқмаган, ўз умрини ўтаб бўлган ҳамда «туғилмасдан бўғилган» маҳсулотларини акс эттирувчи Killed By Google сайти мавжуд. Унга «дафн этилган» бир қатор сервислар, иловалар ва гаджетлар ҳақида бир қатор хабарлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Google маҳсулотларининг ҳақиқий қабристони очилди – қабртошлари ҳам бор!

Лекин фойдаланувчилар учун жуда фойдали – смартфонда мегабайтларни тежайдиган, сарфланишини назорат қиладиган Datally иловасини тўсатдан Google Play’дан олиб ташланишини ҳеч ким кутмаган эди. Тўғри, «Google қабристони»да ҳозирча унинг «қабри» пайдо бўлгани йўқ, аммо расмий иловалар каталогида уни излаб ҳам тополмайсиз:

Мазкур компания одатда Google Play’дан олиб ташланган дастурларини унга қайта жойламайди. Шундан келиб чиқиб, Datally утилитасининг ҳам қайтмаслигини тахмин қилиш қийин эмас.

ЎҚИНГ: Огоҳ бўлинг: Google Play'дан 100М+ юкланган илова вирус тарқатмоқда!

Яхшиямки, иловаларнинг ўрнатилувчи APK-файлларини олиш мумкин бўлган ишончли ресурслар бор ва улар орасида APKMirror сайти алоҳида ўрин тутади. Агарда сиз телефонингизда интенет-трафикни тежамоқчи бўлсангиз, Datally утилитасини ундан кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин.

Бунинг учун смартфонингизда мана бу ҳавола орқали ўтасиз ва саҳифанинг пастроғида, Datally дастурининг турли версиялари кўрсатилган рўйхатдан кераклисини танлаб, «Download APK» тугмачасини босасиз:

APK-файлнинг юкланиб бўлишини кутасиз (браузерингиз рухсат сўраса – тасдиқлайсиз), кўчириб бўлгач эса уни очиш учун «Открыть»ни босасиз. Илованинг янги талқини ўрнатилади ва очиб ишлатаверасиз.

ЎҚИНГ: APK файлларини чекловларсиз кўчириб оламиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!