Google ниҳоят Fuchsia операцион тизимини ишлатиб кўришга рухсат берди!

  •   DiMaX
  •  670
  •  09.12.2020 12:44

Google ниҳоят Fuchsia операцион тизимини ишлатиб кўришга рухсат берди!

Қидирув гиганти турли қурилмаларда қўлланувчи Fuchsia операцион тизимини тайёрлаётгани анчадан бери маълум. Биз ундан олинган суратларни ва ҳатто видеосини ҳам эълон қилганмиз. Бундан ташқари, яқиндагина...

ЎҚИНГ: Fuchsia OS сертификациядан ўтди – Android’нинг куни битдими?

Google компанияси ўтган йили Fuchsia.dev расмий сайтини ишга туширган ва унда Zircon микроядроси асосидаги янги тизим ҳақида батафсил маълумотлар берган эди. Куни кеча эса у Google Open Source Blog блогида барча қизиққан дастурчиларни Fuchsia OS тизимига жалб этиши ҳақида хабар чиқарди.

Компания изоҳига кўра, Fuchsia очиқ чиқиш кодига эга бўлган универсал операцион тизим яратиш бўйича узоқ муддатли лойиҳадир; шунинг учун унда жамоатчиликнинг ҳисса қўшиши жуда муҳим. Ишлаб чиқиш жараёнини соддалаштириш учун компания Fuchsia хатоларини кўрсатиб беришга мўлжалланган, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган трекерни ишга туширди.

Google таъкидлашича, Fuchsia OS фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига ҳамда юксак самарадорликка асосий эътиборни қаратади. Унинг ишлаб чиқилишига ўз ҳиссасини қўшишни истаган дастурчилар учун компания macOS ҳамда Linux тизимли компьютерларга мўлжалланган расмий эмулятор ва батафсил йўриқнома ҳам чиқарди.

ЎҚИНГ: Windows тизими 35 ёшда: унинг барча версияларини ёдга оламиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!