Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

  •   DiMaX
  •  1526
  •  28.03.2019 15:13

Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

Қидирув гиганти ўтган йилнинг октябрида Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL флагманларини тақдим этганди. Кейинроқ ушбу смартфонларнинг арзонлаштирилган версияси ҳам тайёрлангани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Расман намойиш этилмаган арзон смартфон – Google Pixel 3 Lite видеотавсифини кўрамиз!

Сўнгги маълумотларга қараганда, Google иккита моделда «камбағалбоп» смартфон тайёрлаган бўлиб, улар Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL деб номланади. WinFuture нашрининг ёзишича, Google Pixel 3a смартфонининг 64 гигабайтлик доимий хотирага эга варианти Европада 450 евро нархида сотилади. Табиийки, Pixel 3a XL ундан қимматроққа баҳоланади ва унинг нархи тахминан 500-550 евро бўлиши мумкин.

Тўғри, оригинал Pixel 3 моделлари билан солиштирилганида, бу смартфонларнинг нархлари унча баланд эмасдек. Аммо Европа бозорида улар бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг телефонлари билан рақобатга киришишлари керак бўлади. Жумладан, айни шу 450 евро нархида энг илғор Snapdragon 855 процессори ҳамда 64 гигабайтлик ички хотирага эга Xiaomi Mi 9 флагманини олиш мумкин! Бу смартфоннинг 128 гигабайтлик версияси эса Европада 500 евро эвазига таклиф этилади.

Манбага кўра, Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL моделларини Европа бозорига фақат 64 ГБлик ички хотирага эга вариантда, оқ, қора ва мовий-бинафшаранг корпусда чиқаришади. Бошқа миш-мишларда эса Pixel 3a моделининг Qualcomm Snapdragon 670 процессорига ва 4 ГБлик тезкор хотирага эга бўлиши айтилган. Унинг 5,56 дюймлик экрани Full HD форматида бўлиб, батареяси 2915 мА/соатлик. Смартфоннинг бош камераси 12,2 мегапикселлик, селфи-камераси эса 8 мегапикселлик аниқликда бўлади.

Google Pixel смартфонларининг Ўзбекистонда харидори кам бўлса керак, Xiaomi Mi 9 флагманини эса ўзимизнинг Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 199 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!