Google’нинг «орзу планшети»ни томоша қиламиз

  •   DiMaX
  •  350
  •  25.01.2018 16:56

Google’нинг «орзу планшети»ни томоша қиламиз

Ҳозирда планшетларнинг ташқи кўриниши ва функцияларига кўра турлари кўп – ноутбукка айланувчи трансформерлар, гибрид-планшетлар ҳам бор. Аммо бу қурилмалар дизайни борасида изланишлар давом этаётир.

ЎҚИНГ: Энг яхши замонавий планшет-трансформерлар

Дизайнер Мичио Пейперс эса ўзгача бир гаджет дизайнини ўйлаб топди ва концепт моделини яратди. Link деб номланувчи ушбу девайс таркибига планшет, клавиатура ва смарт-колонка киради – уларни яхлит аппарат сифатида бирлаштириш мумкин. Стилус ҳамда тачпад эса алоҳида келади, аммо улар ҳам шу услубда ишланган.

Мичио Пейперс фикрича, бундай қурилмани Google ишлаб чиқариши мумкин. Мазкур девайснинг асосий ўзига хосликлари – мобиллик ва «ақлли» уйни бошқара олишдир.

Google Link қурилмасининг турли суратлари билан батафсил танишиш учун унга бағишланган махсус саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 2017 йилнинг харидоргир девайслари рейтинги эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.