Google нуқсонли чиққан смартфонлар эгаларининг ҳар бирига 500 долларгача тўлаб беряпти!

  •   DiMaX
  •  242
  •  16.05.2019 13:20

Google нуқсонли чиққан смартфонлар эгаларининг ҳар бирига 500 долларгача тўлаб беряпти!

Қидирув гиганти 2016 йилнинг кузида Pixel ҳамда Pixel XL смартфонларини тақдим этган ва сотувга чиқарган эди. Лекин улардан бир нечтасида жиддий браклар бўлгани сабабли, ўтган йилнинг февралида харидорлар Google устидан судга жамоавий ариза беришган.

ЎҚИНГ: Динамикда ҳам, камерада ҳам, хотира ва батареяда ҳам муаммо: фойдаланувчилар Google Pixel 3 ва 3 XL смартфонларидан шикоят қилмоқда

2016 йилги мазкур смартфонларда учта микрофон мавжуд бўлиб, уларнинг айримларида битта ёки бир нечта микрофон ишламаган. Харидорлардан кўплаб шикоятлар тушавергач, Google компанияси 2017 йили ўз айбини тан олган ва янгисига алмаштириб беришни таклиф этган. Бироқ айрим фойдаланувчиларга алмаштириб берилган Pixel’ларда ҳам яна айни муаммо учраган.

Шунга қарамасдан, компания мазкур моделларни сотишда давом этаверган. Натижада харидорлар уни судга беришган ва Google энди уларга зарарни қоплаб берадиган бўляпти.

The Verge нашрининг ёзишича, 2017 йилнинг 4 январига қадар сотилган Pixel ҳамда Pixel XL эгаларига Google компенсация тўлаб беришга рози бўлган. Бунинг учун эса истеъмолчилар мазкур харидни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак бўлади.

Хабарга кўра, брак чиққан смартфони компания томонидан яна нуқсонлисига алмаштириб берилган «бахтли» харидорларга энг йирик миқдордаги – нақ 500 долларлик компенсация тўланади. Алмаштириб беришларини талаб қилмаган нуқсонли смартфонлар эгалари эса 350 доллардан товон пули олишади. Дефект ҳақида хабар бермаган Pixel ва Pixel XL фойдаланувчиларига эса компания 20 доллардан тўлаяпти.

Шу тариқа, Google умумий ҳисобда 7,25 миллион АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаяпти. Айтиш керакки, бу ҳол компания тарихида биринчи марта бўлиши эмас...

ЎҚИНГ: Google ва Huawei бу смартфон эгаларининг ҳар бирига 400 доллардан тўлайди!