Google обуна тартибини жорий қилмоқчи

  •   Saroy
  •  342
  •  30.10.2018 17:44

Google обуна тартибини жорий қилмоқчи

Баъзи бир фойдаланувчилар мобил иловалар учун пул тўлашни унчалик ёқтирмайди, аммо Google’да чамаси, бу борада осонроқ ечим борга ўхшайди. Бу ҳам бўлса, бир нечта тайтларни битта обунага бирлаштириш. Тармоқларда дастурий кодга ҳавола ва Play Pass номли иловага обуна бўлишга ишора қилувчи Google Opinion Rewards саволномаси ошкор бўлди.

У  умумий нархи бир неча юз доллар турадиган ойлик тўлов эвазига иловалар ва ўйинларни таклиф этади. Таассуфки, Play Pass’нинг пайдо бўлиш муддати ҳали номаълум.

ЎҚИШ: Google икки йил давомида Android’ни янгиламаган ишлаб чиқарувчиларни жазолайди

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Google Play ҳали ҳам  даромад олиш бўйича Apple’нинг App Store’га тенглаша олмаяпти. Ушбу ҳолатни обуна ҳал этиши мумкин. Бироқ ҳозирча Google  сараланган рўйхатни қандай қилиб шакллантиришига тушуниш қийин бўляпти. Масалан, уларда Fortnite ёки PUBG каби қизиқ тайтлар бўладими йўқми ҳеч ким билмайди.

ЎҚИШ: Динамикда ҳам, камерада ҳам, хотира ва батареяда ҳам муаммо: фойдаланувчилар Google Pixel 3 ва 3 XL смартфонларидан шикоят қилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!