Google орол харитасини тузишда қўйлардан фойдаланди

Google орол харитасини тузишда қўйлардан фойдаланди

Бундан бир неча ой олдин, Дурита Андреассен, туризм соҳасига ихтисослашган адвокат, Google’га мурожаат қилиб, ўзининг ажойиб ғояси билан бўлишди. У атрофни суратга олиш ва хариталар тузиш мақсадида қўйларга камералар ўрнатишни таклиф қилди. Дуританинг  ўзи ҳам аввалроқ Исландия ва Шотландия ўртасида жойлашган Фарер ороллари манзарасини расмга олишда мазкур усулдан фойдаланган. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Google Street View хизмати учун Фарер оролларининг пейзажини расмга олишда Google компанияси аллақачон ўз мутахассисларини зарурий ускуналар билан бирга (360 градусли камералар, Street View Trekker ва бошқалар) оролга жўнатган. Уларга орол манзарасини суратга туширишда Дуританинг қўйлари ёрдам беришади. Ҳатто орол аҳолиси ҳам мазкур лойиҳага ҳисса қўшиш истагини билдирган. Google эса оролда яшовчи исталган кишига битта 360-градусли камера тақдим этишини маълум қилган.

Нима ҳам дердик, технология бу шунчаки янги нарсани яратиш эмас, балки мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамдир. Ўйлаймизки, қўйлар бу вазифани аъло даражада бажарадилар 🙂

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!