Google ОС Android 9.0 ни чиқармоқчи

  •   Saroy
  •  603
  •  07.08.2018 17:29

Google ОС Android 9.0 ни чиқармоқчи

Google кутилмаганда Android 9’нинг финал версиясини чиқарди, аслида у 20 августга кутилган эди. Тўққизинчи версия операцион тизимининг тўлиқ номи ҳам маълум бўлди: P ҳарфи  остида Pie (пирог) сўзи яширинган экан.

ЎҚИНГ:Telegram X’нинг Android иловаси янгиланди, янги имкониятлар билан танишинг!

Янги Android’ни тақдим этар экан, Google сунъий интеллект  ва жест билан бошқариш имкониятларига урғу берган. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:

Adaptive Battery: ушбу тизим сизнинг қайси илова билан тез-тез ёки онда-сонда фойдаланишингизни таҳлил қилиб, шундан кейин аккумулятор қуввати миқдорини иловаларга тақсимлайди.

Adaptive Brightness: истагингизга қараб ёрқинликни созлайди.

App Actions: тез-тез фойдаланилаётган функцияларга жавоб берадиган иловалар учун махсус активаторлар. Яъни бирор бир ҳаракатни амалга ошириш учун илованинг ўзини ишга тушириш шарт бўлмайди.

Digital Wellbeing: бу ҳозирда жуда оммалашган  функция (фойдаланувчиларнинг ўзларида бўлмаган тақдирда ҳам, сервисда ва иловаларда бўлади) бўлиб, маълум бир иловага ёки умуман смартфонга сарф этган вақтингизни ҳисоблайди. Ҳоҳишга қараб лимит ёки аниқ бир вақтни ўрнатиш мумкин, у тугагандан кейин экран оқ-қора бўлиб қолади (яъни уйқу вақти келди, дегани). Тўғри, ҳозирда бу функция такомиллаштирилаётгани боис тест режимида фаолият кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ:«Пистали музқаймоқ»: якуний Android P тақдимот куни ҳам маълум!

Эслатиб ўтапмиз, Android 9’да операцион тизими илк бор қирқмали смартфонларга мослаштирилди. Янги Android’ни биринчи бўлиб Pixel смартфони олган. Бундан ташқари, Essential компанияси Twitter’да маълум қилишича, унинг қурилмалари ҳам янгилана бошлаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!