Google овозни матнга ўгирувчи мессенжерни ишга туширди

Google овозни матнга ўгирувчи мессенжерни ишга туширди

Google компаниясининг Area 120 стартапи доирасида “Supersonic Fun Voice Messenger” номли хат алмашишга мўлжалланган оригинал ғояли иловани ишга туширди. Мессенжер вазифасини бажарувчи иловага матнни қўлда териб ўтириш шарт эмас.

Дастур концепцияси жуда қизиқ: фойдаланувчи ёзиш керак бўлган сўзларни айтиб турса, илованинг ўзи автоматик равишда матнни теради. Энг қизиғи, илова сўзларнинг мазмунидан келиб чиқиб, мос келадиган смайликларни ҳам қўйиб кетади. Мессенжер шу жиҳати билан ҳозирча ягона.

Supersonic Fun Voice Messenger иловаси фақат овозли хатларни ёзишга эмас, матнни овозли буйруқ билан юбориш, матнни овозга айлантириш функцияларига ҳам эга. Хабарни тинглаш имкони бўлмаганида уни матн кўринишида ўқиш ҳам мумкин. Дастурчиларнинг айтишларича, илова бир қанча сўзларни матн эмас, смайликларда ифодалайди.

Чатлар шахсий ёки гуруҳли шароитда амалга оширилиши мумкин. Овозли хабарлар тингланиши билан улар чатдан ўчиб кетади. Supersonic Fun Voice Messenger иловасининг имконитялари тез орада бошқа иловаларда ҳам тақдим қилиниши кутилмоқда. Ундан ҳозирча америкаликлар iOS ва Android платформалари фойдаланишлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!