Google ўз иловалари дўконидан муҳим бир бўлимни олиб ташламоқда

Google ўз иловалари дўконидан муҳим бир бўлимни олиб ташламоқда

Google май ойидан бошлаб ўзининг Play Store дўконида филмлар ва телекўрсатувларни сотишни тўхтатмоқда. Бу ҳақида компаниянинг қўллаб-қувватлаш сайтида маълум қилинди.

Унга кўра, эндиликда фойдаланувчилар кино ва филмларни ўтган йили қайта дизайнланган Google TV иловасидан сотиб олишлари мумкин бўлади. Google Play'да эса Movies & TV бўлими айтилган вақтдан бошлаб қўллаб-қувватланмайди ва у иловалар, ўйинлар ва китоблар учун дўкон бўлиб қолади.

Бу Google'нинг Play бренди остида ёпилаётган ягона маҳсулоти эмас. Икки йил олдин компания ўзининг Google Play Music иловасини YouTube Music фойдасига ёпиб юборган эди.

ЎҚИНГ: Instagram энди уч хил лентага эга!