Google ўзининг бош саҳифасига ўзгартириш киритмоқда

Google ўзининг бош саҳифасига ўзгартириш киритмоқда

Google қидирув тизимининг компютер учун бош саҳифаси ўзининг тоза интерфейси билан машҳур. Лекин энди компания зерикарли саҳифага ўзгартиришлар киритмоқчи ва у бир қатор виджетларни синашни бошлагани маълум бўлди. 

Виджетлар google.com веб-саҳифасининг пастки қисмида бир қатор бўлиб жойлашган бўлади ва албатта, уларни яшириб қўйиш ҳам мумкин. Сизнинг қаерда турганлигингиз ва сўнгги қидирув тарихларингизга қараб виджетлар сизга об-ҳаво, янгиликлар, филмлар, акциялар, маҳаллий тадбирлар ва коронавирус ҳақида маълумотлар беради. 

Курсорни бирон виджетга олиб борсангиз у катталашади, устига босганингизда эса тўлиқ ойнада очилади. Виджетлар фақат бир қатордан ташкил топган бўлиб, уларнинг сони компютерингиз экранига боғлиқ бўлади ва уларни пастга/тепага айлантириб бўлмайди. 

Афсуски, виджетлар Google саҳифасига қачон қўшилиши ҳақида маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: Gmail'нинг веб-саҳифаси ре-дизайн қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.