Google ўзининг Fuchsia операцион тизимли илк гаджетини рўйхатдан ўтказди

  •   DiMaX
  •  318
  •  05.05.2021 12:03

Google ўзининг Fuchsia операцион тизимли илк гаджетини рўйхатдан ўтказди

Қидирув гиганти турли қурилмаларда қўлланувчи Fuchsia операцион тизимини тайёрлаётгани анчадан бери маълум. Биз ундан олинган суратларни ва ҳатто видеосини ҳам эълон қилганмиз. Бундан ташқари, яқиндагина...

ЎҚИНГ: Google ниҳоят Fuchsia операцион тизимини ишлатиб кўришга рухсат берди!

Бозорга чиқишга тайёр бўлган гаджетларда Bluetooth технологиясининг қўлланишини сертификатловчи Bluetooth Special Interest Group (SIG) ташкилотининг маълумотлар базасида куни кеча Google компаниясининг янги қурилмаси пайдо бўлди. Google Home Hub номи билан сертификатланган бу девайснинг Fuchsia 1.0 операцион тизими бошқаруви остида ишлаши қайд этилган.

Google компаниясининг мазкур туркумдаги ақлли экрани икки йилдан ошиқроқ вақт аввал Nest Hub сифатида қайта номланган эди. Унинг ҳозирги версиялари Google Cast платформасида ишлайди.

Компания ўзининг Fuchsia операцион тизимли Home Hub ақлли экранини дастлаб чекланган серияда – синовчилар учун чиқариши мумкин. Янги дастурий таъминотни реал гаджетда синаб кўриб, камчиликлар аниқланса тузатиб, кейин тижорат версиясини бозорга тақдим этишса керак.

ЎҚИНГ: Fuchsia ҳам, Android ҳам эмас: Google яширинча яна битта операцион тизим тайёрлаяпти!