Google ўзининг илк офлайн-дўконини очди (видео)

  •   DiMaX
  •  446
  •  22.06.2021 08:55

Google ўзининг илк офлайн-дўконини очди (видео)

Google компанияси ўз тарихида биринчи бор чакана савдо дўконини очди. Дўкон Нью-Йоркда жойлашган. Бу ҳақда корпорация матбуот хизмати хабар берган, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Google ходимлари сирни очишди: хомтама бўлманг – ундан яширина олмайсиз!

Компаниянинг чакана савдо билан шуғулланувчи илк дўкони очилиши ҳақида бир ой олдин маълум бўлганди. Бунга қадар девайсларни фақат интернет-дўкон орқали харид қилиш мумкин эди.

Савдо нуқтасида компаниянинг турли гаджетлари ва бошқа маҳсулотларни харид қилиш мумкин.

Дўкон интерьери қизиқарли дизайнга эга бўлган – баландлиги 17 футга етадиган ойна билан қопланган айлана конструкция. Google уни Imagination Space деб атайди. Интерфаол экранга эга қурилмада Google маҳсулотларининг экспонатлари айланиб туради.

ЎҚИНГ: Google раҳбари Сундар Пичаи ўтган йили қанча маош олгани маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.