Google панорама фотолар билан шуғулланувчи стартапни сотиб олди

Google панорама фотолар билан шуғулланувчи стартапни сотиб олди

Американинг Google корпорацияси Португалиянинг панорама фотолар билан шуғулланувчи Digisfera стартапини сотиб олганлигини маълум қилди. Digisfera панорама суратлар ишлаш ва шу йўналишда хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Digisfera компанияси 2011 йилда ташкил топган. У 360 градусга бурилувчи ноёб суратлар лойиҳалари устида иш юритади. Digisfera мутахассисларининг энг эсда қоларли ишларидан Бразилиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионати, Сочидаги Олимпиада панорамаларини ишлаганларини санаш мумкин.

Қисқача изоҳ. Панорама бу 3д (уч ўлчамли) кўринишда бўладиган тасвир. Бундай расмда бирор манзарани томоша қилаётганингизда ўзингизни ўша ерда тургандек ҳис этасиз. Панорама расмларини тайёрлаш учун махсус фотоаппаратлар ишлатилади. Лекин оддий рақамли (цифровой) фотоаппаратлар ёрдамида хам панорамик тасвир ясаш мумкин, бунинг учун фотоаппаратни бир жойда тутиб туриб барча томонни алоҳида-алоҳида расмга туширилади. Сўнг олинган барча расмлар махсус дастурлар ёрдамида бирлаштирилади.

Сиз туркларнинг ушбу сайтида кўплаб панорама суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!