Google Pixel 2 нинг илк «жонли» фотолари кўрсатилди

Google Pixel 2 нинг илк «жонли» фотолари кўрсатилди

GSMarena нашри манбаси Google Pixel 2 смартфонининг бир жуфт «жонли» суратларини ҳамда қурилма ҳақидаги баъзи қизиқарли маълумотларни маълум қилди.

ITC.ua нашрининг ёзишича, қурилмада қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрли аудио-порт бўлмайди (Pixel’нинг биринчи авлодида ҳам бундай тирқиш йўқ эди).

Суратлардан келиб чиқиб хулоса қилинса, у аввал сизиб чиққан маълумотлардаги таърифларга мос келишини кўриш мумкин.

Тахминларга кўра, Pixel 2 нинг устида HTC компанияси иш олиб борган ва у олд панелга стереокарнайларни ўрнатишга уриниб, смартфоннинг тепа ва пастки ҳошияларини нисбатан катталаштирган.

Бундан ташқари, телефон Edge Sense технологияси билан ҳам таъминланади – бу технология воситасида Pixel 2 смартфони ён томонидан бўладиган босимларни ҳис қила олади.

Шунингдек, Pixel 2 ва Pixel XL 2 смартфонларининг орқа панели ҳам янгиланган. Энди шиша қоплама қурилманинг юқори қисмини қоплаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!