Google Pixel 3: симсиз қувватлантиргич ва «Active Edge»технологияси билан

  •   Saroy
  •  746
  •  11.06.2018 12:17

Google Pixel 3: симсиз қувватлантиргич ва «Active Edge»технологияси билан

Флагман қурилмалар орасида тез қувватлантиргич яна оммалашмоқда.  Google компанияси бундай зарядкани охирги марта 2013 йилда ўрнатган эди. Ўшанда компания ўзининг Nexus 5 смарфонини чиқарганди. Энди эса, ахборот манбаларида тарқалган хабарларда айтилишича, ушбу технология Google Pixel’нинг кейинги авлодида қўлланилади.

Хабарда қайд этилишича, янги техноогия  Pixel 2/2 XL каби,  «Active Edge»  технологияси билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: Google Pixel 3 XL смартфонини илк «жонли» суратларда кўринг!

Pixel 3/3 XL смартфони шишали корпусга эга бўлади. Кекса модель  LG компаниясида ишлаб чиқарилган 6.2-дюймли, кейингиси эса,  5.3-дюймли кемтикли  OLED-дисплей билан таъминланади. Иккала қурилманинг ҳам самарали ишлашига лидер процессорлардан ҳисобланган  Snapdragon 845 жавоб беради. Афсуски мазкур флагман ҳақидаги олинган хабар ҳозирча шу халос.

Смартфонлар куз ойларида бозорга чиқиб қолса керак.

ЎҚИНГ: Pixel Watch: ниҳоят, Google ҳам ўзининг илк смарт-соатини чиқаряпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.