Google Pixel 3 ва 3 XL тақдим этилди: сюрпризсиз флагманлар

  •   Saroy
  •  1136
  •  10.10.2018 14:34

Google Pixel 3 ва 3 XL тақдим этилди:  сюрпризсиз флагманлар

Бу йил Google смартфонлари учун омадсиз кечмоқда. Анонсгача икки ой қолганда бир гуруҳ журналистлар қўлига Pixel 3 XL’нинг ишчи версиялари тўшди. Натижада шундай назария илгари сурилмоқда, яъни ушбу қадам компания томонидан айёрона ташланган қадам бўлиши ҳам мумкин. Мақсад – қалбакисини олдинроқ   чиқариб юбориш, тақдимотда эса мутлақо бошқа смартфонни кўрсатиш. Аммо бу рўй бермади, Pixel 3 ва 3 XL аввал қандай тасаввур қилинган бўлса, худди шундай бўлиб чиқди.

Иккала модел ҳам ташқи томондан бир-биридан умуман фарқ қилмайди, фақат размери турлича — диагоналлари 5,5 ва 6,3 дюйм. Катта Pixel 3 XL’да экранда «қош» бор, шу боис смартфонни энг қўрқинчли смартфон деб ҳам аташди. Корпус уч рангда чиқади, булар — оқ, қора ва қирмизи.

ЎҚИНГ:Ҳали тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL камерасини iPhone XS Max билан таққослаб кўришди. Натижалар ҳайратланарли!

Янги «пикселларнинг» орқа панели шишадан — пастки қисми жилосиз, устки қисми эса ялтироқ. Бу компанияга  смартфонга симсиз қувватлантиргични қўшиш имконини берди, шу билан бирга Pixel Stand зарядкасининг ўзини ҳам кўрсатди. Аммо айнан ушбу станцияни ишлатиш шарт эмас, қурилмага исталган Qi-зарядка тушаверади. Қулоқчин учун ўйиқ йўқ, ундан ўтган йили  Pixel 2’даноқ воз кечилганди.

Google ўз линеясини букишни давом эттирмоқда ва смартфоннинг асосий камерасини иккиталик қилмаяпти.  Аммо олд камера иккиталик бўлди. Энди қўшимча модул тасвирнинг кенг бурчагига эга. Натижада бир йўла бир неча киши битта фотографияга сиғади. Камера формати — 12 Мп асосийсида ва 8 Мп олд камерада.

Смартфонлар қоронғуда видео олишнинг янги режимига эга бўлди.

ЎҚИНГ:Тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL аллақачон «қора бозор»да сотиляпти! (+«жонли» видео ва суратлар)

Бу йил Google  Pixel 3 камерасининг DxOMark рейтингидаги натижалари билан мақтана олмайди. Аввалги авлод «пикселлари» бу борада биринчи ўринни олган эди, шу боис уни энг зўр камерага эга смартфонлар қаторига қўшишганди. Бу йил, чамаси,  компания илғорликда Huawei P20’дан ўта олмайдиган кўринади. 

Смартфонда қиммат Snapdragon 845 ўрнатилган, 4 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ ички хотирага эга. Қурилма Android 9 Pie’да ишлайди. Тезкор қувватлантиргични қўллаб қувватлайди. Pixel 3 моделининг нархи 799 доллар.

Катта 64 ГБ хотирага эга Pixel 3 XL 899 доллар туради. Симсиз қувватлантиргич  Pixel Stand 79 доллар туради.

Google’нинг яна бир қурилмаси Home Hub бўлиб, бу симсиз колонкаси ва Google овозли ассистенти бор ақлли  дисплейдир.  Экран орқали YouTube’ни, фотосуратларни, об-ҳавони ва тақвимни кўрса бўлади. Буни, қаршингизда  турган чекланган функцияларга эга стоционар планшет деса ҳам бўлади. Нархи 149 доллар.

Хромда ишлайдиган планшет ҳам компаниянинг янги қурилмаларидан ҳисобланади.

Chrome OS операцион тизими анчадан буён сенсорли дисплейи ва Android-иловалари билан ишлайди. Тўлақонли Pixel Slate планшетининг анонсини  ҳам компаниянинг мантиқий қадами бўлди дейиш мумкин. Олд томондаги  ён қиррасига стереоовоз чиқарувчи динамика ўрнатилган. Улар учун ғилоф-клавиатура ва стилус ҳам намойиш қилинди.

Pixel Slate планшети 599 доллар туради, клавиатураси учун қўшимча равишда яна 199 доллар ҳамда стилус учун 99 доллар тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ:Google’дан Pixel 3 ва Pixel 3 XL: анонси ҳам маълум қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!