Google Pixel 3 XL смартфонини илк «жонли» суратларда кўринг!

  •   DiMaX
  •  933
  •  08.06.2018 11:59

Google Pixel 3 XL смартфонини илк «жонли» суратларда кўринг!

Қидирув гиганти ўзининг Pixel 2 смартфонларини тақдим этгач, ўтган йилнинг уларнинг учинчи авлодини ҳам тайёрлай бошлаган. Ушбу серияда учта модел бўлиши ва улар Crosshatch, Albacore ҳамда Blueline кодли номлари остида тайёрланаётгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Google аллақачон Pixel 3 смартфонларини тайёрламоқда

XDA Dev форумида Google Pixel 3 XL русумли қурилманинг илк «жонли» расмлари эълон қилинди. Шу пайтгача фақат миш-мишларда маълум бўлиб келган хусусиятлар мазкур фотосурат билан ўз тасдиғини топди.

Расмларга қараганда, учинчи авлод Pixel смартфони ҳам олдингилари дизайнида бўлиб, улардан фарқи – экранининг тепасида «ўйиқ» мавжуд. Шунингдек, унинг хусусиятлари ҳам қисман маълум бўлган: 4 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотира.

Google Pixel 3 XL орқа панелида якка модулли ва фоточақноқли камера кўзга ташланади, пастроқда ўртада эса бармоқ изи сканери жойлашган.

Кузатувчиларнинг тахминича, бу – Pixel 3 XL моделининг кўп сонли прототипларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Расмий тақдим этиладиган смартфон бундан фарқли чиқиши эҳтимоли мавжуд, буларга октябрда узил-кесил аниқлик киритилади. Унгача ҳам қидирув гигантининг смартфонлари ҳақида маълумотлар, суратлар, видеолар чиқиши мумкин. Баридан биринчилар қаторида хабардор бўлиб бориш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Android 9.0 P тизимли Google Pixel 3 флагманини томоша қиламиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!