Google Pixel 3a ва 3a XL тақдим этилди: улар кутилганидан арзонроқ экан!

  •   DiMaX
  •  990
  •  08.05.2019 11:47

Google Pixel 3a ва 3a XL тақдим этилди: улар кутилганидан арзонроқ экан!

Google компанияси «ҳамёнбоп» Pixel 3a ва 3a XL смартфонларини аллақачон тайёрлаган. Terabayt.uz сайтида уларнинг «жонли» суратлари ва ҳатто видеоларигача эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Камбағалбоп» Pixel 3a XL смартфонлари тақдимотдан аввал дўконларга келди, нархлари билан танишинг!

Ниҳоят, кеча – 7 май куни, Google I/0 2019 анжемани доирасида компания Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL моделларини расман тақдим этди. АҚШда уни аллақачон бир қатор маҳаллий операторлар – T-Mobile, Sprint, US Cellular ва Verizon орқали харид қилиш мумкин. Уларнинг расмий нархларига келсак: Pixel 3a модели 400 доллардан, Pixel 3a XL эса – 480 доллардан бошланади.

Булар – аввалроқ тақдим этилган Pixel 3 ва 3 XL смартфонларининг нисбатан арзон вариантлари, аммо камералари ўша флагманлар даражасида кучли. Google тақдимотда уларни ҳатто «энг арзонга олиш мумкин бўлган Pixel камералари» деб ҳам таърифлаган.

Аввал инсайдерлар ушбу смартфонларнинг бирмунча қиммат нархланишини айтишган эди, Google бу хавотирларга чек қўйди.

ЎҚИНГ: Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

Флагманлардан фарқларига ва асосий хусусиятларига келадиган бўлсак, Google Pixel 3a модели диагоналига 5,6 дюймлик AMOLED-экран билан жиҳозланган, унинг тасвир аниқлиги 2220х1080 пикселга тенг. Смартфоннинг техник таъминоти асосини Snapdragon 670 процессори ташкил этади, тезкор хотираси 4 ГБ, ички хотираси 64 ГБ ҳажмга эга, аккумулятори эса 3000 мА/соатлик. Қурилманинг ўлчами 151,3х70,1х8,2 миллиметр келади, вазни 147 грамм тош босади.

Google Pixel 3a XL смартфонининг AMOLED-экрани бўлса диагоналига 6,0 дюймлик, унинг дисплейи 2160х1080 пикселлик аниқликда тасвир узата олади. «Электрон юраги» ўша – Snapdragon 670 чипи, тезкор/доимий хотира ҳажми 4/64 гигабайтлик, батареяси эса 3700 мАсоатлик ток сиғимига эга. Смартфон габарити 160,1х76,1х8,2 миллиметрни, оғирлиги 167 граммни ташкил этади.

Ҳар иккала смартфоннинг умумий жиҳатлари: корпуслари пластикдан ишланган, экранларини ҳимоялаш учун Gorilla Glass ўрнига арзонроқ Dragon Trail шишалари қўлланган. Дактилоскоплари орқа панелга ўрнатилган, microSD-карта уячаси йўқ. Ҳар иккалови ҳам 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Уларда стереофоник динамиклар қўлланган, қулоқчин учун стандарт 3.5 миллиметрлик аудиотирқишлари бор.

Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизим ўрнатилган ҳолда чиқарилган ва уларда аллақачон Android 10 Q тизимини синаб кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Android Q учинчи бета-версиясигача янгиланувчи смартфонлар рўйхати

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!