Google Pixel 4 XL ва Samsung Galaxy Note 10 Plus'ларнинг камераси таққосланди

Google Pixel 4 XL ва Samsung Galaxy Note 10 Plus'ларнинг камераси таққосланди

Яқинда Pixel 4 XL'нинг дизайни ва бир неча жиҳатларини кўрсатган иккита видео пайдо бўлгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, YouTube'даги ReLab номли каналда 4 XL'да ўйин ўйнашаётгани тасвирланган видео ҳам эълон қилинди. Энди эса, айни каналда Pixel 4 XL ва Samsung Galaxy Note 10+ смартфонларининг камералари таққосланган видео нашр қилинди.

Шуни айтиб қўйишимиз керакки, видео ветнам тилида; агар бу тилни билмасангиз, тавсифчи сўзларини тушуниш учун инглизча субтитрларга таянишингизга тўғри келади.

Яна шуни билингки, видеодаги Galaxy Note 10+ энг сўнгги дастурий таъминотда ишлайди, 4 XL эса демо версияда. Шунинг учун, 4 XL'га баҳо беришни тақдимотдан кейинга қолдирамиз. Лекин қуйида ўша видеони сиз учун келтириб ўтамиз. Марҳамат, томоша қилинг.

ЎҚИНГ: DxOMark: Samsung Galaxy Note 10+ 5G - камерафонлар қироли!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.