Google Pixel 4'нинг янги "жонли" видеолари билан танишинг

Google Pixel 4'нинг янги

Яқинда тақдим қилиниши кутилаётган, Google'нинг янги дисплей ечимига эга, Pixel 4 XL смартфони тасвирланган икки видео интернетда тарқалди.

Датлабки ўн бир сонияли видео малайзиялик савдогар томонидан олинган бўлиб, лавҳалардан гаджетнинг юқори томон ҳошияси аввалги сизиб чиққан расмларда кўрсатилганидек катта эканлигини кўриш мумкин. Смартфоннинг ён ва орқа томонлари дизайни ҳамда қўшкамера модулининг тўртбурчак уяси ҳам яққол кўрсатилган.

Pixel 4 ва Pixel 4 XL'ларда янгича Юзга очиш тизими ва Soli ҳаракат имо-ишоралари бўлади. Бундан ташқари, миш-мишларга кўра, ҳар икки қурилма дисплейининг янгиланиш частотаси 90 герцга тенг бўлади. Дизайнга келсак, девайсларнинг ён томони ялтироқ бўлмаган текстурали бўлса, қуйи қисмига Google логотипи туширилган орқа панель жилодор қилиб ишланган.
Смартфоннинг оқ рангли версияси тасвирланган иккинчи видеода эса UI элементлари, жумладан, Android 10 бошқарув панели ҳамда камера интерфейси қандай бўлиши акс этган.

ЎҚИНГ: Pixel 4 смартфони камераси ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!