Google Pixel камераси iPhone 7’ни ортда қолдирди

Google Pixel камераси iPhone 7’ни ортда қолдирди

4 октябрь куни Google компаниясининг Сан-Францискода ўтган тақдимотида кўплаб илғор технологиялар қаторида янги — Pixel ҳамда Pixel XL туркумидаги смартфонлари ҳам тақдим қилинди. Ҳеч бир воситачиларсиз Google’нинг шахсан ўзи ишлаб чиқарган мобиль алоқа қурилмаси бозорда Nexus қурилмалари ўрнини эгаллайди. DxOMark компаниясининг ёзишича, мазкур мобиль телефонлар жаҳондаги энг кучли камераларга эга бўлган.

Қисқа тавсиф

Pixel ҳамда Pixel XL смартфонлари ўртасидаги фарқ – корпус ўлчами ва дисплей диагоналида (5 ва 5,5 дюйм).  Мисол учун, Pixel XL 5.5 дюйм, QHD (1440×2560 пиксель) сиғимли AMOLED платформасига эга дисплей билан таъминланган.

6

Pixel эса 5 дюймли, full-HD (1080×1920 пикселли) сиғимли, AMOLED платформасида ишлайдиган, сиғими 2770 мА соат бўлган, тезкор қувват олиш технологиясига эга аккумулятор билан таъминланган. Google’нинг маълум қилишича, смартфонларни 15 дақиқа қувватлаб, 7 соат фойдаланиш мумкин.

Қолган жиҳатлари қуйидагича:

Процессор: 4 ядроли, частота тезлиги 2,15 ГГц бўлган Snapdragon 821 CAT9-12;

Оператив хотира: 4 ГБ;

Доимий ички хотира: 32-128 ГБ;

Экран: 5/5,5 дюйм, юқори сиғимли AMOLED-дисплей, FullHD/QHD, Gorilla Glass 4 ҳимоя шиша қатламига эга;

Бош камера: 12,3 Мп, 1,55 мкм (юқори пикселли), апертураси — f/2.0, с суратни барқарорлаштириш тизими татбиқ этилган;

Олд камера: 8 Мп;

Аккумулятор: 2770/3450 мА соат, тезкор қувват олиш тизими мавжуд;

Бармоқ излари сканери: мавжуд;

Коммуникация: Wi-Fi, Bluetooth 4.2, NFC, GPS, 3G, 4G, 3,5 мм аудио коннектор;

SIM-карт бўлмачаси: битта, nanoSIM;

Операцион тизими: Android Nougat (v7.1).

Pixel мобиль алоқа аппаратлари овозли Google Assistant ёрдамчисига эга дунёдаги илк смартфонлар бўлишди. Бу функция, мисол учун, компания хизматларидан овозли буйруқлар орқали фойдаланиш, Google тизимидаги барча маълумотларни овоз орқали излаш имконини беради. Уни “Home” тугмасини босиб туриш орқали ишга тушириш мумкин.

3

Дизайн

Металл корпуснинг орқа панелидаги бармоқ излари сканери ишлаши бўйича аниқ ва тезкор.  Корпуснинг қуйи қисмида USB Type-C универсал порт, динамик ҳамда микрофон, наушниклар учун 3,5 мм аудио коннектор мавжуд.

Смартфонларнинг корпуси алюминий металлидан тайёрланган бўлиб, орқа қисмида шиша хомашёси татбиқ этилган. Улар бозорга 3 талқинда — «тим қора», «мовий» ва «ёрқин кумуш» рангларда чиқарилади.

Камера

DxOMark тадқиқот компанияси Pixel смартфонларининг камераларига юқори баҳо бериб, бугунгача тақдим этилган мобиль смартфонлар камералари орасида энг  юқори — 89 баллга муносиб кўрган (iPhone 7’га эса 86 балл қўйилган).

Бу йилги барча смартфон ишлаб чиқарувчилари каби, Google ҳам Pixel ва Pixel XL гаджетларини энг янги ва яхши  12,3 мегапикселли Sony IMX378 сенсори билан жиҳозлаган. Унинг пиксель ўлчами 1,55 мкм бўлиб, яқиндагина илк маротаба Xiaomi Mi5S смартфонида тақдим этилган эди. Шунингдек, Google’нинг кучли қуроли – HDR+ режимини ҳам унутмаслик лозим.

Камеранинг HDR+ диапазонининг динамиги мунтазам кенгайиб боради. Бу эса унга кундузи аниқ-равшан ва тунда ёрқин суратлар олиш имконини беради.

Компания видео тасвирга олишда тасвирни самарали барқарорлаштириш тизимини ишлаб чиққан.

Pixel эгаларига сиғими камайтирилмлаган фото ва видео суратлар учун Google Photos “булутли” маълумотлар омборхонасидан чекланмаган миқдорда жой берилади.

Смартфонларда Pixel launcher функцияси ва Google Duo видеомулоқот алмашиш иловаси мавжуд. Pixel launcher функциясини ишга тушириш орқали фойдаланувчига тизимдан тезкор фойдаланиш имконини берувчи контекст менюси тақдим этилади.

Компаниянинг айтишича, Pixel ва Pixel XL фойдаланувчилари махсус Live Cases пуллик тармоғидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.

Энди Google смартфон ишлаб чиқаришни қайсидир 2-томонга топширмайди, бу иш билан ўзи шуғулланади. Google компанияси Apple’дан сўнг ҳам аппарат ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг навбатдаги гигант мобиль ишлаб чиқарувчисига айланмоқда. Яъни, “Олма” iPhone ва iOS тизимларини ўзи яратгани каби, Google энди Android операцион тизими ва Pixel смартфонларини ўзи ишлаб чиқаради. Бу эса мобиль бозорга жиддий рақиб ташриф буюраётганидан далил. Айниқса, Андроид тизими учун смартфон ишлаб чиқарувчи Samsung Electronics Co Ltd. компанияси мобиль телефон бозорида жиддий рақибга дуч келиши мумкин.

4

Нарх-наво

Шунингдек, 13 октябрдан буюртма бериш мумкин бўлган Pixel’нинг 32 ГБ талқини $649, 128 ГБ талқини $749, Pixel XL’нинг 32 ГБ талқини  $769, 128 ГБ талқини $869 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!