Google Pixel XL видео-рендери намойиш этилди

Google Pixel XL видео-рендери намойиш этилди

Аввал хабар берганимиздек, Google компаниясининг HTC билан ҳамкорликда тайёрлаётган янги Pixel сериясидаги смартфонлари кейинги ҳафта намойиш этилади. Мазкур сериядаги телефонлар олдинги Nexus туркумидаги моделлар ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бундан ташқари эндиликда телефонлардаги логотип ҳам ўзгариши мумкин.

Куни кеча OnLeaks тармоғида Google Pixel XL телефонининг видео-рендери пайдо бўлди. Янги модель 5,5 дюймли экранга эга бўлади, габаритлари   154,72 x 75,74 x 7,3-8,5 мм. Таққос учун iPhone 7 Plus габаритлари 158 x 77,9 x 7,3 мм, Samsung Galaxy Note 7 моделиники эса 153,5 x 73,9 x 7,9 мм.

Шу билан бирга OnLeaks манбадан олинган маълумотлар асосида телефоннинг 3D-рендерини ҳам тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, янги Google Pixel ва Pixel XL смартфонлари 4 октябрда намойиш этилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!