Google Play’да глобал «тозаланиш»: криптовалютали иловалар ва бошқа дастурлар хавф остида

  •   Saroy
  •  769
  •  27.07.2018 14:41

Google Play’да глобал  «тозаланиш»: криптовалютали иловалар ва бошқа дастурлар хавф остида

Ўтган ойда  Apple App Store’даги майнингли иловаларни тақиқлаб қўйганди. Apple’нинг янгиланиш сиёсати шартлари iPhone фойдаланувчиларига  ҳар қандай криптовалюта ўтказмаларини амалга оширишни тақиқлайди (фақат булутлида). Энди эса Google ҳам шундай қилмоқда. Бундан буён Google Play ҳам, жараёнларни масофадан туриб бошқаришдан ташқари ҳар қандай криптовалюта иловасида тақиқланади.

ЎҚИНГ:Apple’нинг боши қотган: энг қиммат MacBook Pro дўконларга қайтарилмоқда

Шунингдек, компания болалар контенти ва болалар билан боғлиқ контентлар бўйича ҳам жуда қаттиқ сиёсат юритади. Нафрат, зўровонлик ва камситишларни тарғибот қиладиган иловалар тақиқланади. Улар қаторида бозорлардаги товламачилик ва бинарли опционлар билан  фирибгарлик ҳамда  ноҳалол реклама қилиш билан шуғулланаётган иловалар ҳам қора рўйхатга киритилди.

ЎҚИНГ:Apple ва Samsung Россияда смартфон сотишда "мағлуб бўлди"

Ҳаёсиз-ўйинчоқларни сотиш, эскорт-хизматлар кўрсатиш ва бошқа пуллик хизматлар энди бас қилинади. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини уларнинг ўзларидан яширин тарзда йиғишга асло йўл қўйилмайди. 

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!