Google Play’да йирик тозалаш: қўнғироқ ва хабарларингизни «кўрувчи» иловалар ўчирилади!

  •   DiMaX
  •  1593
  •  16.01.2019 16:13

Google Play’да йирик тозалаш: қўнғироқ ва хабарларингизни «кўрувчи» иловалар ўчирилади!

Қидирув гигантига эгалик қилувчи компания ўзининг Android операцион тизими хавфсизлигини оширишга жиддий эътибор қаратмоқда. Бундан ташқари, турли сервислари қатори Google Play Store иловалар каталогида ҳам тозалаш ишлари бошланди.

ЎҚИНГ: Яна ҳужум: Google Play’да ўнлаб қалбаки банк иловалари фош бўлди

Жорий ҳафтада Google смартфонлардаги қўнғироқлар ҳамда SMS-хабарлар тарихини «кўра олувчи» дастурларни Google Play’дан ўчириб ташлашини эълон қилди. Компания буни шундай изоҳлаган: фақат смартфонга заводдаёқ ўрнатилган иловаларгина фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кира оладиган бўлиши лозим.

Google’нинг аниқлик киритишича, қўнғироқлар ва SMS-хабарлар тарихини кўра олувчи иловаларнинг ҳам барчаси ўчирилмайди. Фақатгина мана шу маълумотларни олиб, улардан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган ишлаб чиқувчиларнинг дастурлари олиб ташланади.

Бундан уч ой аввал Google вакиллари Google Play’га ўз иловаларини жойлаган дастурчиларга мактуб йўллаб, дастурларини тўғрилашлари учун 90 кун муҳлат берган. Мана, белгиланган муддат келди ва энди иловалар дўконида тозалаш бошланади.

ЎҚИНГ: Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.