Google Play’дан ҳам, фойдаланувчилар қурилмаларидан ҳам Talagram ва Hotgram буткул ўчириб ташланди

  •   DiMaX
  •  1378
  •  26.04.2019 14:38

Google Play’дан ҳам, фойдаланувчилар қурилмаларидан ҳам Talagram ва Hotgram буткул ўчириб ташланди

Telegram мессенжери асосида яратилган норасмий клиентлар кўп ва хилма-хил. Шулардан иккитаси – Talagram ҳамда Hotgram иловалари Google Play’дан олиб ташланди.

ЎҚИНГ: ИШИДчилар Telegram’дан фойдалангани учун Эрон ҳукумати Дуровга қарши жиноий иш очди

Худди Россиядаги сингари Эронда ҳам Telegram тақиқланган бўлиб, унинг ўзи ҳам, шу асосидаги бошқа мессенжерлар ҳам VPN ва прокси орқали ишлайди. Қизиғи шундаки, фақат мана шу икки клиент – Talagram ҳамда Hotgram бу мамлакатда бемалол ишлайверар эди. Афтидан, уларнинг ўзида маълумотлар йиғиш учун VPN-сервер ўрнатилган бўлса керак.

Google уларни нафақат иловалар дўконидан олиб ташлади, балки фойдаланувчиларнинг қурилмаларидан ҳам ўчириб юборди. Аввалроқ Telegram маъмурияти ушбу икки норасмий мессенжердан фойдаланмасликни тавсия этган эди. Чунки улар фойдаланувчининг барча ёзишмаларини ўқий олар, проксилар рўйхатини кўра олар ва ҳатто мессенжерда авторизациядан ўтиш кодларини ҳам илиб ола билар экан. Яъни, Telegram мессенжерининг асосий устунлиги бўлган фойдаланувчи шахсий маълумотларининг дахлсизлиги тамойили Talagram ва Hotgram клиентларида йўқ экан.

Айтиш керакки, бу дастурлар Google Play’дан олиб ташланган бўлса-да, Эроннинг расмий иловалар дўкони – Cafebazar’да мавжуд. Бу ҳам Talagram ва Hotgram’нинг шу мамлакат ҳукумати билан алоқадорлигига ишора қилади.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди