Google Play ҳамда App Store бир нечта ўйин ва иловаларни вақтинча бепул тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  790
  •  29.07.2021 13:03

Google Play ҳамда App Store бир нечта ўйин ва иловаларни вақтинча бепул тарқатяпти!

Android-смартфонлар учун Mystic Pillars номли сюжетли бошқотирманинг вақтинча бепул тарқатилаётгани ҳақида ёзган эдик. Google Play ҳамда App Store дўконлари яна турли жанрлардаги тўққизта ўйин ҳамда бешта дастурни текинга улашяпти.

ЎҚИНГ: PUBG ишқибозлари учун кутилмаган хушхабар!

Қуйида улардан ҳар бирининг номига ўрнатилган ҳавола орқали юклаб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Android учун бепул ўйинлар:

Ўйинлардан ташқари, Android-қурилмалар учун Number to word converter offline иловасини ҳам текинга юклаб олиш мумкин. Ушбу дастур сонларни сўзларга айлантириб беради.

ЎҚИНГ: Математика энди муаммо эмас!

iOS учун бепул ўйинлар:

  • cat&line — мушук сиз чизган чизиқлар бўйлаб чопади.
  • Toppl — джаз мусиқали ва 40 босқичли бошқотирма.
  • Super Lines — машҳур «Илонча»нинг бир вариацияси.
  • «Peppa Pig: Спорт байрами» — болалар учун оддий ўйинлар жамланмаси.

iOS учун бепул иловалар:

  • Starship Earth — Қуёш тизимининг тузлишини ўргатувчи илова
  • Oxygen Blood - Pulse Tracker — қондаги кислород миқдорини ўлчовчи дастур
  • Fast Camera — қўшимча фильтрларга, секинлаштирилган съёмкага ва таймерга эга тезкор камера.
  • Shortly URL — ҳаволаларни қисқартириб берувчи дастур.

Юқоридаги ўйин ва иловаларни ҳозир – бепул пайти ўрнатиб олсангиз, кейин – қайтадан пулли бўлганида ҳам улардан текинга фойдаланишда давом этаверасиз.

ЎҚИНГ: Геймер афсонавий ўйиннинг замонавий ремейкини ясади ва бу жараённи видеода кўрсатиб берди!