Google Play кўчирмачилик қилмоқда

Google Play кўчирмачилик қилмоқда

Google Play'га янги иловаларни ўрнатиш жараёнини бош экранда кўрсатиш хусусияти қўшилмоқда. Худди шундай функция iOS'нинг App Stpore иловалар дўконида анчадан бери мавжуд эди. 

Play Store'даги яшил "Ўрнатиш" тугмасини босганингиздан кейин, бош экранда ўша илованинг оқ-қора рангда юкланаётганлигини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу хусусият фақат янги ўрнатиладиган иловалар учун бўлиб, янгиланишларда бундай бўлмайди. 

Исталган вақт юкланаётган илова устига босиб, тўғридан-тўғри юклаб олинаётган иловалар  рўйхатига ўтишингиз ва юклаб олинишни бекор қилишингиз мумкин бўлади. Одатдагидек, Google Play Store бир вақтнинг ўзида фақат битта илова юклаб олади, иккинчи илова эса "Кутилмоқда..." ёзуви билан бош экранда туради. 

Янги функция Android 11 ва ундан юқори смартфонларга тез орада тарқатилади. 

ЎҚИНГ: Ҳиндистон Хитойнинг яна 54 та иловасини блоклади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.