Google Play логотипи янгиланмоқда

Google Play логотипи янгиланмоқда

2012 йилда Google ўзининг Android учун иловалар дўкони, "Android Market"ни "Google Play" номига қайта брендлаган эди. Шундай қилиб, бу йил Google Play ёхуд Play Store ўзининг ўн йиллигини янги логотип билан нишонламоқда.

Google Play'нинг янги логотипи. Фото: Google

Google янги логотипга унчалик катта ўзгартириш киритмаган. Янада юмалоқланган бурчаклар ва ёруғлиги камайтирилган ранглар билан янги дизайн лого Google'нинг бошқа хизматларининг логотиплари билан уйғунлашади.

Google'нинг таъкидлашича, бугунги кунга келиб Play Store хизматидан ҳар ой 190 дан ортиқ мамлакатларда 2.5 миллиарддан ортиқ одамлар янги рақамли контент қидириш учун фойдаланишади. Шунингдек, 2 миллиондан ортиқ дастурчилар иловалар дўконини ўзларининг контентлари билан тўлдирадилар.

ЎҚИНГ: MIUI 14 график қобиғига қандай янги функциялар қўшилади?

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!