Google Play Store тез орада иловалар "сифати" ҳақида ҳам маълумот беради

Google Play Store тез орада иловалар

Google тез орада ўзининг Play Store дўконидаги иловаларнинг "сифати" ҳақида ҳам маълумот беришни бошлайди, дея хабар бермоқда 9to5Google нашри. Бу билан компания сифациз иловаларни тавсияномалардан олиб ташлаб, кўпроқ юқори сифатлиларига урғу бермоқчи.

Маълум бўлишича, илова сифатли-сифацизлиги фойдаланувчилар томонидан қабул қилинган бузилиш ва илова жавоб бермай қолиши ҳолатларига кўра белгиланди. Бунда Google Play Store'даги сифациз илованинг "Ўрнатиш" тугмаси остида қизил рангдаги "Шунга ўхшаш қурилмалардан олинган сўнгги маълумотлар ушбу илова қурилмангизда тўғри ишламаслиги мумкинлигини кўрсатади" хабарини кўрсатади. Илова дастурчилари эса ушбу хабар чиқмасидан аввал хатоликларни тўғрилаш ёхуд илова сифатини яхшилаш кераклиги ҳақида огоҳлантирилишади.

Ушбу ўзгариш 30 ноябрдан бошлаб кучга киради.

ЎҚИНГ: Twitter'да тасдиқланганлик белгисини пулга сотиб олишингиз мумкин бўлади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!