Google Play сюжетли бошқотирмани вақтинча бепул тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  528
  •  26.07.2021 09:55

Google Play сюжетли бошқотирмани вақтинча бепул тарқатяпти!

Android-смартфонлар эгалари учун Google Play каталоги пулли ўйинлардан бирини вақтинча бепул улашмоқда. Mystic Pillars деб номланган мазкур ўйин бошқотирма жанрига мансуб бўлса-да, ўзига яраша сюжетга ҳам эга.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Мобил геймерлар Mystic Pillars ўйинида Қадимий Ҳиндистон ўлкасига ташриф буюришади. Улар сирли сайёҳ ролини ўтаб, қиролликдаги қурғоқчилик муаммосини ҳал этишлари лозим бўлади. Бунинг учун эса бошқотирмаларни ечиш ва сеҳрли устунлар барпо этиб боришларига тўғри келади.

Дастурчиларнинг таъкидлашларига кўра, бу ўйинда геймерларни юзта бетакрор ва мантиқий бошқотирма, шунингдек қизиқарли сюжет кутмоқда. Бошқотирмалар оддийсидан бошланиб, ўйин жараёнида мураккабларига ўтиб боради.

Mystic Pillars ўйинини смартфонингизга ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. Унинг бепуллик даври шу ҳафтанинг охиригача давом этади, кейин яна бу ўйин пулли бўлиб қолади. Шунгача юклаб олганлар эса кейин ҳам бепул ўйнайверишади – шундай экан, юклаб олишга шошилинг.

ЎҚИНГ: Уч йиллик ҳамёнбоп смартфонга Windows 11 ўрнатиб, унда афсонавий шутерни ўйнаб кўрсатишди! (видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!