Google Play тарихида 5 миллиарддан ошиқ юклаб олинган учинчи «четки» илова

  •   DiMaX
  •  1484
  •  10.05.2021 10:17

Google Play тарихида 5 миллиарддан ошиқ юклаб олинган учинчи «четки» илова

Android-қурилмалар учун иловаларнинг расмий дўкони – Google Play каталогидан кўп юклаб олиниши бўйича қидирув гигантининг ўзига қарашли маҳсулотлар етакчилик қилади. Мазкур дўкондан беш миллиард мартадан ошиқ кўчириб олинган, Google’га қарашли бўлмаган дастурлар сони эндигина учтага етди.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларга энди Google Play’даги иловаларни интернетсиз ҳам расман ўрната оласиз!

Беш миллиардлик довондан ошган учинчи илова Facebook Messenger бўлди. Бундай маррага ундан олдин эришган иккитаси ҳам Facebook экотизимига киради – ижтимоий тармоқнинг ўз клиенти ва Марк Цукербергнинг мазкур компанияси сотиб олган WhatsApp мессенжери.

Google’нинг ўз маҳсулотларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, шу кунгача ўн тўртта илова унинг расмий дўконидан беш миллиард мартадан ошиқ ўрнатиб олинган.

Facebook сервислари ҳақида турли қарама-қарши фикрлар кўп бўлса-да, юқоридаги фактлар шуни кўрсатадики, кишилар мулоқот борасида барибир унга кўпроқ суянишар экан. Ҳозирда бу компания ўзининг «чатлар империяси»ни кенгайтириш устида ишламоқда – охир-оқибат Facebook Messenger, WhatsApp ҳамда Instagram фойдаланувчилари ўзаро хабар алмаша оладиган бўлишади.

Шуниси ҳам борки, яқиндагина Марк Цукербергнинг ўзи булардан эмас, балки рақобатчи мессенжердан фойдаланиши фош бўлган эди.

ЎҚИНГ: Facebook ва Instagram сиз ҳақингизда нималарни билади?