«Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

  •   DiMaX
  •  1966
  •  27.03.2019 11:24

«Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

Тез орада – 2019 йилнинг 2 апрелида қидирув гиганти ўзининг Google+ ижтимоий тармоғини, шунингдек Inbox номли почта клиентини тўхтатади. Умуман, Google компаниясининг муваффақиятли чиқмаган ва «ўлимга маҳкум бўлган» лойиҳалари кўп.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Коди Огден (Cody Ogden) исмли дастурчи шу масалага жиддий ёндашиб, Google эски лойиҳаларининг ўзига хос «рақамли қабристони» – Killed By Google сайтини яратди. Унда қидирув гиганти ишлаб чиқаришдан олинган қурилмалари, шунингдек, ёпилган веб-сервислари кўрсатилган. Маҳсулотлардан ҳар бирининг қисқа тавсифи ва тарихи берилган; номига ўрнатилган ҳавола эса сизни шу лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берувчи сайтга йўналтиради.

Killed By Google сайти очиқ чиқиш кодига эга бўлиб, айни дамда унда умумий миқдорда 150 та «дафн этилган» Google маҳсулоти кўрсатилган. Шулардан 127 таси сервислар, 11 таси иловалар ва 12 таси ҳар хил девайслардир. Агарда Google ҳозир 20 ёшда эканини ҳисобга олсак, у ўрта ҳисобда йилига еттита маҳсулотини «нариги дунёга равона қилган» экан.

Агарда қизиқсангиз, қидирув гигантининг «қабристон»ига назар солиш учун мана бу ҳавола орқали Killed By Google сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!