«Google қабристони»да янги «қабр»: бу гал YouTube сервиси...

  •   DiMaX
  •  1677
  •  16.09.2019 12:43

«Google қабристони»да янги «қабр»: бу гал YouTube сервиси...

Қидирув гигантининг муваффақиятли чиқмаган ва «ўлимга маҳкум бўлган» лойиҳалари «Google қабристони»дан жой олиб келаётганлиги ҳақида бир нечта хабарлар берганмиз. Улар сафига яна биттаси қўшиляпти – янги «қабр»га YouTube’нинг битта сервиси «дафн этиляпти».

ЎҚИНГ: «Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

2010 йили YouTube видеохостингида Leanback телевизион интерфейси пайдо бўлган эди. Унда махсус талаблар асосида видеолавҳа излаб ўтирмайдиганлар учун роликларни автоматик тарзда танлаб бериш хизмати ҳам мавжуд. Кейинчалик мазкур интерфейс такомиллаштирилиб, Smart TV платформаси учун махсус веб-иловага айлантирилган.

YouTube сайтининг ТВ-интерфейсига исталган браузер ёрдамида, youtube.com/tv ёки youtube.com/leanback манзили орқали кириш мумкин. Агар унга ҳозир кириб кўрсангиз, мазкур сервиснинг яқин орада тугатилиши ҳақидаги билдиришномани кўрасиз:

Хабарларга қараганда, Google яқинда телевизорлар ишлаб чиқарувчилари билан шартномани бекор қилган ва шу боис Smart TV платформасига мўлжалланган YouTube иловасини ўчириб ташлаган.

Тахминларга кўра, Leanback сервисини ёпиш билан Google телевизион приставкалар ишлаб чиқарувчиларни мазкур интерфейсни иловаларда тижорий асосда қўллашга мажбур қилмоқчи. Ёки у ўзининг Android TV платформасидаги приставкалар савдосини оширишга ҳаракат қилаётир.

Агарда қизиқсангиз, қидирув гигантининг «қабристон»ига назар солиш учун мана бу ҳавола орқали Killed By Google сайтига ўтишингиз мумкин. Турли Smart TV ҳамда оддий телевизорларни эса 1 045 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Телевизорни текшириб харид қилинг

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!