Google қидирув натижаларида таом рецептларини кўрсатишни бошлади

Google қидирув натижаларида таом рецептларини кўрсатишни бошлади

Google қидирув тизими сайтнинг мобил ва веб версиясидаги саҳифанинг ўзида изланган таомларнинг рецептини кўрсатишни бошлади, деб ёзмоқда Search Еngine Land нашри.

Рецептлар қидирув тизимининг саҳифасида “View all” (Ҳаммасини кўриш) ҳаволаси билан акс этади. Ёзувга босгач, тўлиқ рецепт кўрсатилади. Шу билан бирга, муайан таомнинг турли версияларига оид рецептлар ҳам тақдим қилинади.

Ҳозирча бундай функция тизимнинг инглиз тилидаги дастурида ишламоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.