Google қидирувида барчамизнинг соғлигимиз учун фойдали тренажёр пайдо бўлди

  •   DiMaX
  •  1785
  •  04.08.2018 16:40

Google қидирувида барчамизнинг соғлигимиз учун фойдали тренажёр пайдо бўлди

Қидирув гиганти сифатида танилган Google компанияси ўзининг қидирув тизимида турли хизматлар ҳам кўрсатади. Унга янги қўшилган утилиталардан бири – тўғри нафас олиш тренажёридир.

ЎҚИНГ: Google Earth иккита ажойиб функция билан кучайтирилди

Тўғри нафас олиш кишининг жисмоний ва руҳий саломатлигига жуда катта таъсир кўрсатади. Йога, жанговар санъатлар ва медитация кабиларда айнан тўғри нафас олишга аҳамият берилиши бежиз эмас. Бир неча марта чуқур нафас олиб-чиқариш кишида стресс даражасини пасайтиради, ваҳимадан халос этади, тинчланишга ёрдам беради. Хусусан, ишингиз асаб зўриқишлари билан боғлиқ бўлса, нафас олишнинг фойдаси катта.

Шуларни инобатга олиб, Google ўзининг қидирув саҳифасига нафас олиш тренажёрини татбиқ этди. Ундан фойдаланиш учун одатда қидирув сўровлари киритиладиган Chrome манзил қаторида русчалаб «глубокое дыхание» сўзларини киритиб излаш кифоя.

Излаш натижалари саҳифасида акс этган кўк рангли шакл ичида махсус таймер пайдо бўлади. Тугмачани босишингиз билан оч кўк фон ичида каттайиб-кичрайиб турвчи оқ доирачани кўрасиз. Унинг остида эса нафасни бошқариш учун ёзувлар чиқиб туради, нафасингизни шунга мослаштирасиз.

Мазкур таймер бир дақиқага мўлжалланган; у тугаганидан сўнг ишингизни давом эттиришингиз ёки машқни такрорлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Google Maps’га 39та янги, жумладан, ўзбек тили ҳам қўшилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!