Google раҳбари Сундар Пичаи ўтган йили қанча маош олгани маълум бўлди

Google раҳбари Сундар Пичаи ўтган йили қанча маош олгани маълум бўлди

2019 йил декабрь ойида Сундар Пичаи Google Бош ижрочи директори лавозимидан Alphabet Бош ижрочи директорлигига ўтганди. Alphabet — Google ва унга алоқадор барча бизнесларни жамлаган она компания.

ЎҚИНГ: Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Gadgets Now нашрининг ёзишича, лавозими ва шу билан бирга масъулиятларининг ошиши Пичаига тўланадиган маошнинг кўтарилишига ҳам сабаб бўлган. Google томонидан АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига ҳар йили топширилган маълумотларга кўра, Пичаининг «базавий» маоши 2020 йилда 2 миллион долларни ташкил этган. Ҳужжатда айтилишича, Alphabet «2020 йил учун Етакчиликни ривожлантириш ва компенсация қўмитаси Сундарнинг Alphabet ва Google Бош ижрочи директори сифатидаги кенгайган ролини ҳисобга олган ҳолда унинг асосий маошини 2,0 миллион долларга ошир»ган.

Бунга қўшимча равишда, «Бошқа барча компенсациялар» бўлими остида Пичаига 5 миллион долларга яқин ҳақ тўлангани айтилган, бу унинг умумий даромади миқдорини 7,4 миллион долларга яқинлаштирган.

Alphabet'нинг Бош ижрочи директори лавозимига кўтарилишидан олдин, Пичаининг асосий маоши 2019 йилда тахминан 650 минг долларни ташкил этган. 2019 йилда бошқа барча тўловлар миқдори эса 3,3 миллион долларга яқин эди.

Пичаи, Alphabet ва Google Бош ижрочи директори сифатида, шунингдек, 2019 йилда 240 миллион долларлик акциялар пакетига эга бўлган. Ушбу акциялар 2023 йилдан амал қилади. Қимматли қоғозлар қиймати эса Google ва Alphabet компаниялари кейинги икки йилда қандай ишлашига боғлиқ бўлади.

ЎҚИНГ: Google раҳбари ҳаётий муваффақиятга элтувчи иккита тамойилни айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.