Google раҳбарининг ҳатто 11 яшар ўғли ҳам криптовалюта топяпти!

  •   DiMaX
  •  1068
  •  05.11.2018 13:36

Google раҳбарининг ҳатто 11 яшар ўғли ҳам криптовалюта топяпти!

Ҳозирги кунда криптовалюталар тобора оммалашиб бораётгани, уларнинг қиймати турли ўзгаришларга учраётганини эшитиб қоламиз. Ҳатто бундай «рақамли пул»ларни «қазиб олувчи» махсус девайслар ҳам тақдим этилаётир, улардан бирини машҳур футбол юлдузи ҳам реклама қиляпти.

ЎҚИНГ: HTC Exodus 1: илк криптовалютали смартфон намойиш этилди

Яқинда New York Times томонидан уюштирилган DealBook конференциясида Google раҳбари қизиқ гап айтган. Сундар Пичаи сўзларига кўра, унинг 11 ёшли ўғли ҳам криптовалюта «қазиб олиш» – майнинг билан шуғулланар экан. Болакай оддий шахсий компьютер ёрдамида Ethereum – «эфир» номли криптовалюта «қазиб олаётгани»ни таъкидлаган.

– Ўтган ҳафта ўғлим билан тушлик устида суҳбатлашаётиб, биткоин ҳақида гап очдим. Ўғлим эса, ундан сал фарқ қилувчи эфириум ҳақида гапираётганимни, ўзи аллақачон шунақа криптовалюта майнинг қилаётганини айтди, – дейди Пичаи.

Google раҳбари қўшимча қилишича, ўғли ҳақиқий пуллардан кўра криптовалюталарни яхшироқ тушунар экан. «Шу боис у билан реал пуллар, банк тизими  ва уларнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашдим», – дейди у.

ЎҚИНГ: Terashop.uz – Ўзбекистонда криптовалютада савдо қилаётган илк интернет-дўкон!