Google Россияда ўз хизматларидан фойдаланишни секинлаштириб қўйди

Google Россияда ўз хизматларидан фойдаланишни секинлаштириб қўйди

Google компанияси ўз хизматларидан тезкор, ҳатто узилишларда ҳам фойдаланиш имконини берадиган глобал кеш йиғувчи серверларидан Россиянинг икки провайдерларини узиб қўйди. Бундай кешлаш серверлари, айниқса, YouTube контенти учун муҳимроқ бўлиб, интернет провайдерлари кеш тўплаш билан фойдаланувчиларга платформага тезкор кириш тажрибасини беришади.

Хабарларга кўра, Google'нинг тўсатдаги қарори Радиосвяз ва МФТИ-Телекомга таъсир ўтказган. Гарчи техно-гигант кешлаш серверларини 19-май куни ўчирган бўлса-да, бу ҳақидаги хабарнома интернет провайдерларига бир неча кундан кейин етказилган. Россиядаги энг катта мобил интернет провайдери, МTC ва МегаФон эса ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар сезмаган.

МФТИ-Телеком ўзларига юборилган хабарномани РБК нашри билан улашган ва маълум бўлишича, Google'нинг бундай ушбу йўлдан юришига ҳуқуқий амалиётдаги ўзгаришлар, шунингдек, Россияга муҳим одамларни киришининг тақиқланиши сабаб бўлган.

Экспертларнинг фикрича, Россиянинг глобал кешлашдан узилиши интернет нархларининг ошишига олиб келиши мумкин.

ЎҚИНГ: Google энди йўталингизни ҳам, хуррак отишингизни ҳам билиб туради!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!