Google.ru сирлари

Google.ru сирлари

Google қидирув тизимидан ҳозирги кунда деярли ҳамма фойдаланади. Аммо биз Google'да маълумот излашни қай даражада биламиз? Google'нинг барча имкониятларидан фойдалана оламизми? Бундай дейишимизга сабаб ораларингизда ҳали Google’нинг қўшимча хизматларидан фойдаланишни билмайдиганлар ҳам бор. Демак, Google’нинг қўшимча хизматлари билан бирма - бир танишиб чиқсак.

filetype:

Бу тег орқали сиз файлларни турига қараб излашингиз мумкин. Масалан, сиз интернетда мусиқа қидиряпсиз. Унда қидирув майдонига «мусиқа номи filetype:mp3»ни терасиз.

url:

Бу тег орқали сиз маълумотни бутун интернет тармоғи бўйича эмас, айнан белгиланган каталог ёки сайтлар ичидан қидиришингиз мумкин. Масалан, сиз mail.ru рўйҳатидан ўтган ўртоғингизни топа олмадингиз. Уни тез топиб олиш учун қидирув майдонига «фамиля исм inurl:mail.ru»ни терасиз.

intitle:

Бу тег орқали сиз сайтларни мавзуси бўйича қидирасиз. Масалан, сиз ўйинлар мавзусидаги саҳифани топмоқчисиз. Бунинг учун «intitle:ўйинлар» – деб ёзсангиз кифоя!

site:

Бу тег орқали сайтлар номига қараб излаш мумкин. Масалан, сиз ўзингизга керакли бир нарсани фақат .uz доменидаги сайтлардан қидирмоқчисиз унда «site:uz»ни ёзасиз.

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!