Google сайтларни тезда кўриб чиқишни осонлаштирди

  •   DiMaX
  •  260
  •  03.02.2021 17:23

Google сайтларни тезда кўриб чиқишни осонлаштирди

Қидирув гиганти фойдаланувчиларга саҳифага ўтишдан олдин сайт ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берадиган янги хусусиятни ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг қиммат брендлари: Global 500 рейтингида лидер алмашди!

Энди ҳар бир қидирув натижаси ёнида учта нуқта пайдо бўлади, уни босиш орқали фойдаланувчи ўзи таклиф қилинган сайт ҳақидаги асосий маълумотларни кўради.

Google вакилларининг таъкидлашича, янги хусусият камида иккита ҳолатда фойдали бўлади. Унинг ёрдами билан фойдаланувчилар сайтнинг ишончлилигини текшириш учун қайта қидирувни амалга оширмайдилар, шунингдек ишончли манбаларни аниқлай оладилар.

Янги хусусият мобил қурилмаларда ҳам, компьютерларда ҳам мавжуд бўлади.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар эгаларига Google’дан хушхабар бор (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!