Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

  •   DiMaX
  •  1281
  •  17.04.2021 17:24

Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

«Қидирув гиганти» тақдим этган зўр лойиҳалардан бири – Google Earth сервисидир. Компания унга Ер сайёраси 37 йилда қандай ўзгарганлигини кўриш имконини берувчи Timelapse функциясини қўшди. Шундай қилиб, сайёрадаги инсоннинг таъсирини аниқ кўриш мумкин, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Бир хилликдан зерикдингизми?

«Умид қиламизки, сайёрамизнинг бундай кўриниши муҳим мунозараларни бошлайди, янги кашфиётларга ҳисса қўшади ва баъзи глобал муаммолар ҳақида одамларнинг фикрларини ўзгартиради», деб ёзади Google.

Хизматда 1984 йилдан 2020 йилгача тўпланган 24 миллиондан ортиқ расм мавжуд. Сунъий йўлдошлардан йиғилган фотосуратлар интерактив 4D форматида тўпланган. Сиз шаҳарлар қандай барпо бўлганини, ўрмонлар майдони ўзгарганини ва иқлим ўзгаришини кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Антарктидада яна НУЖ – бошқа сайёраликлар фазо кемаси топилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!