Google смартфон хотирасини тозаловчи бепул менежерини бошқа ном ва дизайн билан янгилади

  •   DiMaX
  •  933
  •  09.11.2018 13:02

Google смартфон хотирасини тозаловчи бепул менежерини бошқа ном ва дизайн билан янгилади

«Қидирув гиганти» ўтган йилнинг декабрида ўзининг Files Go дастурини чиқарган эди. Асосий вазифаси смартфоннинг хотирасини ортиқча маълумотлардан тозалаш бўлса-да, шу билан бирга бу илова қулай файл менежери ҳамдир.

ЎҚИНГ: Google смартфонларни "чиқинди"дан тозалайдиган бепул иловани эълон қилди

Google энди уни янгича дизайн билан қайта чиқарди ва номини ҳам Files by Google тарзида ўзгартирди. Шунингдек, компаниянинг таъкидлашича, мазкур дастурни ҳар ойда 30 миллиондан ошиқ фойдаланувчи ишлатади.

Files by Google иловаси қурилма хотирасини тозалашдан ташқари, файлларни Android’нинг ўзидагидан кўра қулайроқ тарзда кўриш ва бошқариш имконини ҳам беради.

Android 5.0 Lollipop ва ундан кейинги талқинда ишлайдиган смартфонлар эгалари Files by Google иловасини Google Play каталогидан мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп ва кучсизроқ смартфонлар учун саккизта «енгил» илова