Google: смартфонларга якуний талқиндаги Android 10 кейинги ҳафтадаёқ етиб келади!

  •   DiMaX
  •  645
  •  27.08.2019 11:12

Google: смартфонларга якуний талқиндаги Android 10 кейинги ҳафтадаёқ етиб келади!

Қидирув гиганти ўз операцион тизимининг ўнинчи авлодини март ойи ўртасида илк бета-талқинда тақдим этган. Ўшандан буён унинг бир нечта бета-версияси чиққан ва уларгача янгиланувчи Samsung, Xiaomi ҳамда Huawei ва Honor смартфонлари рўйхатларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

Кеча эса Android 10 операцион тизимининг якуний талқини чиқадиган сана ҳам маълум бўлди. Google Pixel смартфонлари уни роппа-роса бир ҳафтадан сўнг – 3 сентябрдаёқ қабул қилади. Phone Arena нашрига бу ҳақда Google техник қўллаб-қувватлаш хизматидаги икки нафар ходим маълум қилган.

Айтиш керакки, «Пиксел»ларнинг барча авлод вакилларига – Pixel 3, Pixel 3XL, Pixel 3a, 3a XL, Pixel 2/2 XL ва ҳатто 2016 йилги оригинал Pixel ҳамда Pixel XL моделларига ҳам ушбу апдейт ўша кунидан кела бошлайди.

Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг смартфон ва планшетлари учун Android 10 операцион тизим талқинига асосланган прошивкалар қачондан тарқатилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: LineageOS ёрдамида эски русумлардаги смартфонларга ҳам Android 9 Pie ўрнатамиз! (+юклаб олиш учун ҳаволалар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!