Google собиқ раҳбари сизу бизни ҳақорат қилди!

  •   DiMaX
  •  1221
  •  23.10.2020 09:53

Google собиқ раҳбари сизу бизни ҳақорат қилди!

Бугунги кунда ҳаётимизни ижтимоий тармоқлар иштирокисиз тасаввур қилиш қийин – у ерларда биз мулоқот қиламиз, янгиликлардан бохабар бўламиз ва ҳоказо. Лекин бу ҳолатга салбий муносабатда бўлувчилар айнан технологиялар оламида ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Инстаграм тарихида энг кўп лайк тўплаган постлар топ 20 талиги билан танишинг

Шу жумладан, Google компаниясининг собиқ етакчиси – Эрик Шмидт куни кеча ижтимоий тармоқлар ва уларнинг фойдаланувчилари ҳақида қаттиқ гапирган. Мазкур тармоқларни у «аҳмоқлар ва ақлдан озганлар учун овоз кучайтиргич», деб атаган.

Шмидт фикрича, яқин йиллар ичида ижтимоий тармоқлар ва бошқа интернет-платформалар қаттиқ назорат ва бошқарув остига олинади. Тармоқларнинг асосчилари уларнинг ҳозирги – «аҳмоқлар ва ақлдан озганлар учун овоз кучайтиргич» ҳолатига келишини истамаганлар, дейди у. Мазкур соҳа ўзаро мувофиқлашиб оқилона ҳаракат қилиш йўлини ўйлаб топгунича уларни назоратга олиб туришади.

Google компаниясида унинг муассислари – Сергей Брин ҳамда Ларри Пейдж асосий ўрин тутиши шубҳасиз. Компанияда ўз аҳамиятига кўра улардан сўнг Эрик Шмидт турар эди. Асосчилар уни компанияга 2001 йили чақириб олишган ва директорлар кенгаши раиси лавозимини беришган, лекин кейинчалик бошқа вазифаларга ўтказилиб, шу йил баҳорда қидирув гигантидан бутунлай ишдан кетган.

Яна бир қизиқ факт: Google’га ишга олишда номзодларга бериладиган синов саволига Эрик Шмидт жавоб бера олмаган! Бу қизиқ савол тўғрида мана бу хабаримизда батафсил ўқиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Инҳа университетини битирган ёш юртдошимиз Facebook’да муҳим лавозимда иш бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!