Google совринига даъвогар илова ва ўйинлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1081
  •  26.04.2019 16:44

Google совринига даъвогар илова ва ўйинлар билан танишинг!

Қидирув гиганти ўз иловалар дўконидаги энг яхши дастурларни аниқлаш учун Google Play Awards 2019 танловини эълон қилди. Ғолиб иловалар дастурчиларга мўлжалланган Google I/O 2019 конференциясидан бир кун аввал, 6 май куни маълум бўлади.

ЎҚИНГ: Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

Бу йилги Google Play Awards мукофотига даъвогарлар сони 45 та бўлиб, улар тўққизта тоифа бўйича ўзаро мусобақалашадилар.

«Саломатлик ва фитнес» тоифасида Kinedu, My Oasis, Shine, SleepTown ва Woebot дастурлари бор. «Универсал» туркумида – Envision AI, Guiaderodas Accessibility, Race Together!, TintVision, WheeLog! ҳамда Best Social Impact ўзаро куч синашадилар. «Ижтимоий таъсир» доирасида Bury me, my Love, Plantix, Reblood, Think!Think! ҳамда Wisdo иловалари мавжуд.

«Энг зўр ўйин» тарзида эса Asphalt 9: Legends, Badland Brawl, Chuchel, Gorogoa ва Shadowgun Legends’дан бири тан олинади. «Меҳмонхона учун» мўлжалланган дастурлар орасидан ivi, Neverthink, Pluto TV, Tubi ва Viki ғолиблик учун курашади. Энг «Кашфиётчи» илова эса Cube Escape: Paradox, Firework, Scripts, Tick Tock ҳамда Wysker орасидан танланади.

Энг «оммабоп» илова деб Canva, Cookpad, Garena Free Fire, PicsArt Photo Studio ёки Viki танланиши мумкин. Энг «ёриб чиққан» илова – Dave, Khan Academy Kids, Notion, Slowly ёки Tasty бўлиши мумкин. Энг «ёриб чиққан» ўйин номи учун эса Garena Free Fire, Old School RuneScape, Harry Potter: Hogwarts Mystery, Marvel Strike Force ва Star Trek Fleet Command ўзаро жанг олиб боради.

ЎҚИНГ: D.I.C.E. Awards 2019: Энг зўр ўйинлар мукофотланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!