Google стажировкасида қатнашиб, 3000 доллар стипендия олинг!

  •   DiMaX
  •  1651
  •  04.04.2019 10:05

Google стажировкасида қатнашиб, 3000 доллар стипендия олинг!

Қидирув гиганти ўзининг Google Summer of Code стажировкасида иштирок этишни хоҳловчилардан аризалар қабул қилмоқда. Ариза топшириш 9 апрелгача давом этади, деб ёзади Spot.uz.

ЎҚИНГ: АҚШ президентлигига номзод Facebook, Google ва Amazon’ни парчалаб ташлашга сўз берди!

Мазкур амалиётда барча (АҚШ эмбарго қўйганларидан ташқари) мамлакатларнинг 18 ёшга тўлган талабалари иштирок этишлари мумкин. Номзод аккредитланган олий ўқув юртида бакалавриат, магистратура ёки аспирантурада ўқиётган бўлиши лозим. Шунингдек, ўз юртида бутун дастур мобайнида, яъни уч ой давомида ишлай олиши ҳам талаб этилади.

Талабалар бунда Google аввалдан танлаб олган, дастурий таъминот ишлаб чиқувчи компанияларнинг лойиҳалари устида ишлашади. Google Summer of Code стажировкасида қатнашиш учун талаба (магистрант, аспирант) шу лойиҳалардан бирини танлаши ва ариза бериши даркор. Кейин эса компания номзодлар орасидан стажёрни танлаб олади. Стажёр дастур мобайнида устоз раҳбарлиги остида ишлайди.

Агарда амалиётчи лойиҳа устидаги ишини муваффақиятли якунласа, моддий рағбатлантириш, яъни стипендия олади. Стипендия уч қисмга бўлиб – ишнинг ҳар бир босқичи якунида тўланади:

  • июннинг охирида – 30%;
  • июлнинг охирида – 30%;
  • августнинг охирида – 40%.

Стажёрларга тўланадиган стипендия ҳажми 3000 дан то 6600 АҚШ долларигача бўлиб, харид қобилияти паритети асосида ҳисобланади. Ўзбекистон олий ўқув юртларининг талабалари учун стипендия ҳажми 3000 долларни ташкил этади.

Google Summer of Code амалиёти ҳақида батафсил маълумот олиш ҳамда ариза топшириш учун мана бу ҳавола орқали дастурнинг расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Google яна учта маҳсулотини ўз «қабристон»ига жўнатди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.