Google сунъий идрокли мессенжер ишлаб чиқармоқчи

Google сунъий идрокли мессенжер ишлаб чиқармоқчи

Google компанияси мобиль хабарлар алмашиш хизматида бурилиш ясамоқчи. Янги хизматда сунъий идрок мавжуд бўлади.

Гап саволларга жавоб берувчи чат-ботлар устида кетаётибди. Фойдаланувчилар дўстлари билан бир қаторда ботлар билан ҳам мулоқотга кириша олади.

Google янги мессенжерни қачон ишга тушириши ва келажагига қанчалик ишонч борлиги номаълум. Компания бу хусусда шарҳ берганича йўқ.

Google сунъий идрок яратиш йўлидаги тадқиқотларини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда илгари хабар берган эдик. Июнь ойида одамдай гаплаша оладиган ҳамда фильмдаги сўзлашувларни идрок ва таҳлил қиладиган бот яратилгани ҳақида гап тарқалган эди. Google ички манбалари айтишича, янги мессенжернинг шундай функцияси бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!